Get Mystery Box with random crypto!

#обуначимиздан Яна куз келди... Хазонрезгилик .. Кеча кўм _кў | MuslimaatKG

#обуначимиздан

Яна куз келди...
Хазонрезгилик ..
Кеча кўм _кўк бўлиб ,гуллаб дилларни хушнуд қилган дарахтлар барглари бугун саргайиб ,чирт чирт узилиб оёқ остига тўкилиб ,эзгиланиб йўқ бўлиб кетади.
Инсон умри хам шундай
Кечаги сокин болалигимиз тугаб, ўсмирликка қадам қўйганда, канчалик хам улгайиб, навқирон бўлишни хохлаганиканмиз.
Химматли тақдирнинг олдимиздаги синовларини тезроқ кўришлик учун ошиқибмизее.

Мана бугун салкам умримизни ярмини босиб ўтяпмиз.


Умр ку майли ,кечагина юрагимизни яшнатиб ,бизни суяган, ,суянганларимиз хам барглар каби нафақат хаётдан, юрагимизни хам ўзларига қўшиб аёвсиз азоб ила юлиб кетгандай.

Ооо йиллар армони ,йиллар армони
Армон кўрмадим мен сиздан буюкроқ.
Бу хазонрезги хам эртага топилиас
Саргайган барглар хам армон
Шу армон ичингизга тиг санчгандай бураб бураб огритади.
Шу армон вақтида яқинларингиз қадрига етмаганингиз учун сиздан қасос олаётгандай.

Юрагингиз тубидаги огриқли нуқталар ўрнини чуқур охх эгаллайди..
Бир пайтлар қиролингизга қиролича бўлганингиз дилингизни поралайди.
Энди эса танхо она Қиролича бўлиб полапонларингизни багрингизда авайлабгина , қаттиқроқ махкамроқ қучишга хам қўрқиб, умр кечиришга махкумсиз.
Бир ховуч дуо
Бир ховуч Истигфор
Қиролингизга энди шугина кифоя
Олдинлари сизнинг улкан мехрингиздан қувват олган осмонларча ,мухаббатингизни талаб қилган рух Энди шугинага зор
Азиза қироличалар!!! Қиролингизни,,бегингизни борлигингизни борида қадрига етинг.
Зеро умр оқар дарё.
Сувларда оқиб кетган жилвани бир кўрдингиз бошқа пайдо бўлмайди.
Оқар дарё эса хеч қачон ортига қайтмас...

*Имловий ҳатолари учун маъмурият жавобгар эмас.