Get Mystery Box with random crypto!

MuslimaatKG

Telegram каналынын логотиби muslimaaatkg — MuslimaatKG M
Telegram каналынын логотиби muslimaaatkg — MuslimaatKG
Канал дареги: @muslimaaatkg
Категориялар: Дин
Тил: main.Kirgizian
Абоненттер: 1.45K
Каналдан сүрөттөмө

Админ: @muslih_admin
Кыргызстан, Ош облусунда жайгашкан "Муслимаат" диний уюмунун расмий каналы.
Қирғизстон, Ўш вилоятида жойлашган "Муслимаат" диний ташкилотининг расмий
канали.
Официальный канал религиозной организации"Муслимаат". Кыргызстан, Ош.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Акыркы Кабарлар

2022-10-08 18:28:08 https://t.me/muslimaaatkg?livestream=baee9fa20dd0946a5c
142 views15:28
Ачык / Комментарий
2022-10-08 18:27:57 Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва бапокатух Хатм 56 - Сахифадан укилади Ин Шаа Аллоох
149 views15:27
Ачык / Комментарий
2022-10-07 18:34:58 Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Хатм 32 - Сахифадан укилади ИнШааАллоох
237 views15:34
Ачык / Комментарий
2022-10-07 06:49:56 #УСТОЗАМ
#эътироф

Менга ақида, араб тили, фиқҳ илмларидан устозлик қилган онлайн мадрасада дарс берган Қирғизистонлик жонкуяр, шижоатли, меҳрибон, фидоий устозам Бибиражаб устозадирлар.
Бу илмларни илк бора шу устозадан қабул қилдим.
Уларни жудаям яхши кўраман.

Дарс жараёнида бирор масалани тушунмасак, эринмасдан то тушунгунимизча тушунтирдилар. Ёш бўлишларига қарамай, ҳам оила, ҳам фарзандлари ўқиши, ўзларини ўқишларидан ортиб, бизга дарс беришга ҳам имкон топганлар.

2-курс бўлганимизда гуруҳ сардоримиз турмушга чиққани учун янги оила шароитига мослашиб олгунча, рухсат сўраган экан, Бибиражаб устозам менга гуруҳимизга сардор бўлишимни тайинладилар.

Бошида уларни ўта қаттиққўл деб ўйлагандим. Аслида толибаларни ўқишига нисбатан талабчан эканлар.
Устоз талабчан бўлса, толибалари ҳам янада сергак бўлиб, ўқишга жиддийроқ ёндашишади, деб ўйлайман.

Сардорлик сабаб устоза билан яқин бўлиб кетдик.
Уларни ўзлари қолиб, бошқа аёл-қизларни ҳам илм олишлари учун жон куйдиришларини кўриб, жудаям яхши кўриб қолдим.
Роббим суйсин устозамни.

Мажлисларда, оила, фарзанд тарбияси, илм олишдаги ҳимматга оид суҳбатларда бошқа гуруҳ толибалари устозани номларини ёзиб, соғинганини, кўрганидан хурсандлигини ёзса, бироз рашким келарди.
«Нега мени устозамга яхши кўраман дейди?» - дея устозамни қизғонардим.

(Бу яхшими, ёмонми билмадим).

Ўзларига “Устозам!” дея мурожаат этишга ҳаддим сиғмайди.
Боиси ўзимни шогирд билсам-да, шогирдлардек елиб-югуриб хизматларини қилолмадим. Гуруҳ сардорларидан бирор толибага вазифа айтсалар, улардан олдин менга айтсалар эди, деб энтикиб турардим. Қандай юмушлари бўлса, мен ёрдам берсам деб шошардим, токи бошқалар бажариб қўймасин.
Бундан ўзим хурсанд бўлардим. Кичкинагина юмушларида ҳам енгиллик бўлишида сабабчи бўлсам, дердим.

Улардан кўп нарса ўргандик.
Аллоҳ таоло илм йўлидаги ҳаракатларига, меҳнатларига беҳисоб савоблар ёзсин.
Уларни ва қалбларига яқин барча инсонларини жаннати ва гўзал жамолини кўриш ила бахтиёр қилсин. Омин!

Устозларим кўп.
Бу устозимнинг ҳам қалбимда ўз ўринлари бор.
Менга шундай устозни берган, танитган, илмларидан баҳраманд қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Уларни чин дилимдан яхши кўраман.
Бахтимизга ҳамиша бор бўлинг, соғ бўлинг илоҳим.

Бугунги айёмингиз муборак бўлсин, Устозам!


Чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила Азиза Қурбонова

01.10.2022, шанба.
425 views03:49
Ачык / Комментарий
2022-10-06 17:24:12
#ЭСЛАТМА

Орани ислоҳ қилиш учун дуо:


اللَّهُمَّ أَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَأَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلامِ

Ўқилиши: “Аллоҳумма аслиҳ зата байнина, ва аллиф байна қулубина, ваҳдина субулас салам”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Ўзаро орамизни ислоҳ қилгин. Қалбларимизни бир-бирига улфат айлагин. Бизни тинчлик ва саломатлик йўлига йўллагин”.

Имом Табароний ривояти.

https://t.me/muslimaaatkg
461 viewsedited  14:24
Ачык / Комментарий
2022-10-05 16:47:47
Бисмиллаҳ валхамдулиллаҳ вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳ!

Азиз ва муҳтарам муаллималар, Сизларни бугунги устоз ва мураббийлар кунида касб байрамингиз билан табриклайман!

Аллоҳ таолонинг динига сидқи дилдан ҳизмат қилиш яна кўп йиллар насиб қилсин...

Ҳазрати Алишер Навоий айтганларидак:


Агар шогирд шайхулислом, агар қозидур,
Aгар устоз рози – Танг­ри розидур.

Бу шарафли номга лойиқ бўлиб Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам фахрланган уммат бўлиш насиб қилсин!

Ҳурмат ва эҳтиром ила Бибиражаб Абдулазиз.

https://t.me/muslimaaatkg
495 viewsedited  13:47
Ачык / Комментарий
2022-10-04 22:25:12 Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Хатм 562 Сахифа Мулк Сурасидан укилади Ин Шаа Аллоох
371 views19:25
Ачык / Комментарий
2022-10-03 18:03:27
Баарыңыздарды күтөбүз!
Ждём всех!
Барчангизни кутамиз!
748 views15:03
Ачык / Комментарий
2022-10-03 14:41:46
Эйки бу сўзни эшиттингизлар тамом,
Айлангизлар мавлид ойин эҳтиром.
Истасангиз лутфи Ҳақ эй хосу ом,
Хар нафас денг Ассолоту вассалом!

Росулига ошиқ қалбларни 16чи Октябр соат 10:00да бўлиб ўтадиган тадбирга лутфан таклиф қиламиз.
Сизларни ажойиб суҳбат, сирли меҳмон, савол-жавоблар, тушлик ва қизиқарли дастур кутмоқда.

Фақат аёллар ва қизлар учун!

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни таваллудига қувониш учун саҳиҳ қавл эмас саҳиҳ қалб керак !

Шундай экан, саҳиҳ қалб соҳибаларини интиқлик билан кутамиз, ҳар бирингиз биз учун муҳимсиз! Келинг, дийдор ширин...

Қаердан бўлса ҳам келишингиз ёки ҳисса қўшишингиз мумкин.

Мавлид ойингиз муборак бўлсин азизалар!

Рўйҳатдан ўтиш ун: +996509849400

Рўйҳатдан ўтишни унутманг!

Уйиштирувчи: "Муслимаат" диний ташкилоти.

Манзил: Қирғизстон, Ўш вилояти, Аравон тумани.

#тарқатамиз

https://t.me/muslimaaatkg
749 viewsedited  11:41
Ачык / Комментарий
2022-10-03 14:17:38 #эълон

Аёллар ва қизлар онлайн ҳифз гуруҳга аёллар учун ўринлар бор.

Талаб: ёдлашга жидду жаҳд қилишм шарт. Бемалол Қуръон ўқий олиши керак.

Ойлик тўлов: 15$

Уйиштирувчи: "Муслимаат" диний ташкилоти.

Мурожаат учун: @muslih2022
612 views11:17
Ачык / Комментарий