Get Mystery Box with random crypto!

Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг

Telegram каналынын логотиби ibratli_hikoyalarim_kanali — Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг Ў
Telegram каналынын логотиби ibratli_hikoyalarim_kanali — Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг
Канал дареги: @ibratli_hikoyalarim_kanali
Категориялар: Uncategorized
Тил: main.Kirgizian
Абоненттер: 173
Каналдан сүрөттөмө

Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Илтимос, ушбу каналдан бирор фойда олсангиз канални очган мўмин ҳаққига бир марта:
"Аллоҳ рози бўлсин!" деб қўйинг))
Раҳмат!
Канал фаолиятини бошлаган сана 01.03.2022

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Акыркы Кабарлар 2

2022-10-04 07:26:46
#тарбия

Чора- фарзандларимизни яхши мактабларга бериш эмас, олдин ўз уйимизни мактаблаштиришдир.

Нуреддин Йилдиз

Тунчироқ

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
125 viewsedited  04:26
Ачык / Комментарий
2022-10-03 18:33:14 ​ОНАМГА  20  МИНГ

Ҳовлида озгина иш бор эди, ўзим қилишга вақт тополмай мардикор олиб келадиган бўлдим. Улар тўпланадиган жойга бориб машинани тўхтатгандим, 20-30 таси бирдан ёпирилди.

Кунига саксон мингдан чиқаман, нима иш бўлсаям қилавераман, деди бир йигит.
Унинг кўзларидаги қандайдир мунг мени фақат шу йигитни олиб кетишга ундади.

Одамзот қизиқ, ўзи 100 мингларни чамалаб келаётган эдим. Шундай бўлса-да, тортишдим:
— 60 минг бераман, гап тамом.

У бир муддат жим турди-ю машинага ўтирди.
Уйга келиб кийимларини алмаштирди-да, ишни бошлади.

Ярим соатлар ўтгач бонкада совуқ чой олиб, унинг кийимлари ёнига қўяётганимда бир ёзув дафтарчасига кўзим тушди.

Ҳуснихатнинг чиройлилиги эътиборимни тортди. Унда "20.07.20. Ишим яхши бўлса, ойимга 20 минг, синглимга 20 минг, уйга 20 минг, майда-чуйдага 20 минг деб" ёзилган.

Лекин негадир “уйга 20 минг” деган ёзув устига чизиқ тортилган.

Демак, бу кела келгунча мендан оладиган пулини ҳисоб-китоб қилган. 60 мингга кўнмаса, ишсиз қолишини ўйлаб, айтганимга рози бўлган. Кейин оладиган пулининг уйга ишлатадиган қисмини ўчирган.

Одамлар бор, жарақ-жарақ пул топади, аммо синглиси ё опаси тугул туққан онасини ҳам бир йўқламайди.

Акалик, укалик, фарзандлик бурчини унутиб қўйган баъзилар эса давраларда ҳеч кимга гап бермайди, лекин суриштирсанг нечта ака-укаси борлигини ҳам эсидан чиқарган бўлади.

Шулар ҳақида ўйларканман, ҳалол меҳнати билан топадиган пули арзимас бўлса ҳам оқибатни унутмаган мардикор йигитга тан бердим.

Тан бериш билан қорин тўярмиди?

Ишни тугатгач, укамизга жуда яхши ишладингиз, ҳовлимни гулдай қилиб қўйдингиз, раҳмат, деб икки ҳисса пул бердим. У аввал унамади.

Энди фақат сизни опкеламан, қўлингиз гул экан, деганимдан сўнг рози бўлди, чеҳрасидаги мунг тарқагандай бўлди. Ва дуо қилди.

Қалби соф, ҳалол, содда одамларнинг бундай дуоларидан кейин яйраб яшайсан...

Мақсуд Жонихонов
Ибратли

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
151 views15:33
Ачык / Комментарий
2022-10-03 06:37:53
Бир гуноҳ иш қилганингдан кейин тезроқ тавба қил. Чунки инсон сувга тушгани учун эмас, чиқа олмагани учун чўкиб кетади.

Тунчироқ

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
143 viewsedited  03:37
Ачык / Комментарий
2022-10-02 17:05:59 Отадан ўғлига сабоқ

Бир одам тез-тез Қуръон ўқирди. Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ўғли унга:
- Отажон, Қуръон ўқийверасиз, аммо ҳеч ёдлай олмайсиз. Ўқиганингизнинг қандай фойдаси бор? - деди.
- Ўғлим, - деди ота, - саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бўйра саватда сойдан сув олиб келгин.
Бўйра сават кўмир ташиш учун мўлжалланган эди.
- Бунинг имкони йўқку? - деди ўғил.
- Сен айтганни қил, кўрамиз нима бўларкин! - таъкидлади ота.
Ўғил бўйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йўл яримламай сув оқиб кетаверарди.
Ўғил отасига:
- Отажон, бўйра саватда сув ташиб бўлмайдику! - деди.
- Майли, сен давом этаверчи! - деган жавоб олди ўғил.
Ўғил яна бир бор сувга борди. Бешинчи бориб-келишида қаттиқ ҳориган ўғил малолланиб отасига:
- Отажон, бу саватда сув ташишнинг иложи йўқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди.
- Саватдаги ўзгаришни сезмадингми, ўғлим?
Отасининг эътирофидан ўғил сергак тортиб саватга қаради:
- Ҳа, отажон, сават топ-тоза бўлибди.
- Ана шунақа, ўғлим. Бу саватда кўмирдан бошқа нарса ташиб бўлмасада, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверди. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасларидан кирланиб бораверади. Қуръон ўқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб боради. Қуръон қалб ва руҳнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир. Зинҳор шайтоннинг: «Ёд олмасанг Қуръон ўқишнинг нима кераги бор?» деган васвасасига учма! - дея ўғлига гўзал сабоқ берди ота.

Тунчироқ

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
155 views14:05
Ачык / Комментарий
2022-10-02 10:44:02
Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
161 viewsedited  07:44
Ачык / Комментарий
2022-10-01 07:13:18 ДУОНИ ТЎҒРИ ҚИЛЯПМИЗМИ?

Биз кўпчилигимиз дуо қиляпман, нега дуойим қабул бўлмаяпти, деб нолиймиз. Дуойимиз қабул бўлмаслигининг сабаби кимда? Аллоҳдами?! (Астағфируллоҳ) албаттаки камчилик бизда.
Бир эшик тасаввур қилинг. У эшикни очиш учун одатда биз қўлимизни ишлатамиз тўғрими?

Лекин сизнинг ҳолатингиз (устозимиз айтгандилар) ҳозир бу эшикдан 5 метр узоқдан туриб: "Аллоҳим шу эшикни оч, илтимос оч" деб ёлворишингиз кабидир. Ахир қўлингизни ишлатмай туриб дуо қилаверсангиз, эшик очилсин десангиз, эшик жонга кириб очилиб кетмайди-ку).

Дуо уч турлидир:

1. Қавлий - яъни бизнинг одатий дуо қилишимиз. Қўлимизни очиб Роббимиздан сўз билан ифодалаб: "Аллоҳим менга шу уйни бер, шу машинани бер" дейиш каби.

2. Феълий - яъни қилган дуойимизни амал билан сўраш. Такси чақиришни хоҳлаган инсоннинг, таксини чақириш учун қиладиган амал шакли. Олдидан ўтган таксини тўхтасин, деб "Ясин" сурасини ўқиши эмас, балки қўлини кўтариб "тўхта" ишораси қилишидир.

3. Изтирорий - яъни, кўнгил ёнғини билан Аллоҳга дардланиб ёлвориш керак бўлади. Бизнинг дуоларимизда ҳамиртуруш (дрожа) кам бўлишининг тамал сабаби, бу уч хил дуо шаклидан фақатгина қавлий дуони етади, деб ўйлашимиздир.

Бир киши имтиҳонга кирадиган бўлса мен дуо қилдим! Дарс қилмасам ҳам имтиҳондан ўтавераман, Аллоҳ ёрдам беради деб ташлаб қўймаслиги керак. Феълий дуони қилмоғимиз ҳам даркор.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизнинг дуоларингиз қабул бўлади, "ажала" қилмагунча” яъни шошилмагунча. Саҳобаларимиз, “Ажала" нима, я Расулаллоҳ” деб сўраганларида: “Мен истадим, ҳали ҳам берилмади",- ҳолати ажала ҳолатидир,”.

Бизлар қўлимизни очиб, “Я Роб йиллардир Сенга дуо қиламан, шу синовдан ҳали ҳам ўта олмадим” деб ёлворишдан нозланишга ўтамиз. Худди дуо қулнинг Аллоҳга ёлвориши эмас-да, расмий ҳаққини хоҳлаши каби...

Дуоларимизга диққат қилайлик. Дуойимиз амалга ошмаётган бўлса қусурни ўзимиздан қидирайлик.

Меҳмет Йилдиз айтганидек: "Аллоҳ кечиктираётган бўлса, гўзаллаштираётгандир. Сабр қил!”.

Тунчироқ

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
167 viewsedited  04:13
Ачык / Комментарий
2022-09-30 22:04:05
#Аччиқ_хақиқатлар

Телефонга қул бўлиб қолмайлик!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
208 viewsedited  19:04
Ачык / Комментарий
2022-09-30 08:01:04 Ўн йилга кечикибман, афсус...

Мени турмуш қурганимга 10 йил бўлди 2 фарзандим бор. Ҳеч қачон эримни оёғини ювмаганман. Кеча бир группада бир постни ўқидим. 300 та аёл эрини оёғини ювганлигини ёзган. Кечгача ўқидим, ҳар хил фикрлар. Эрим ишдан келиб доим душга кириб чиқади, лекин оёқ ювиш. Мен буни синаб кўрмоқчи бўлдим. Эрим ишдан келди, ювинди овқатландик. Болалар ухлади. Эрим диванда ўтирганди. Тоғорачага илиқ сув солиб олиб келдим. Эрим ҳайрон оёғини сувга ўзим солдим. Тинчликми онаси оёғим ҳидланибдими -  деди. Йўқ дадаси ювгим келди дедим. Эрим кулиб турди. Ювдим совунлаб. Тирноқларини олдим маникюр қилдим крем суртдим. Эрим икки кўзи менда. Ҳайрон бўлманг хотинлар ювиши керак - дедим. Ўзимни енгил сездим. Эрим пешонамдан ўпиб дуо қилди. Кўзларида ёш тўлгандай эди. Бир кунда муносабат ўзгарди. Ўзгача меҳр пайдо бўлди. Тонгда ишга жўнар экан. Кузатиб қўяр эканман, эримни кўзларида қувонч курдим.

Шу оддийгина ишни шу пайтгача қилмаганимга афсусландим. 
Ўн йилга кечикибман.

Алҳамдулиллаҳ!
Бу менга сабоқ бўлди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
199 views05:01
Ачык / Комментарий
2022-09-30 07:21:31
Осмонга қарашнинг 10 фойдаси:

1. Ҳузн ва қайғуни камайтиради.
2. Васвасаларни камайтиради.
3. Қўрқув, ваҳимани кетқизади.
4. Аллоҳни эслатади.
5. Қалбда Аллоҳнинг буюклигини ёяди.
6. Ёмон фикрларни кетқизади.
7. Пессимизм касаллигига яхши.
8. Ошиқларга тасалли беради.
9. Инсонни яхши кўрганларига яқинлаштиради.
10. Ва у, дуоларнинг қибласидир!

Тунчироқ

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh
178 viewsedited  04:21
Ачык / Комментарий