Get Mystery Box with random crypto!

ДУОНИ ТЎҒРИ ҚИЛЯПМИЗМИ? Биз кўпчилигимиз дуо қиляпман, нега д | Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг

ДУОНИ ТЎҒРИ ҚИЛЯПМИЗМИ?

Биз кўпчилигимиз дуо қиляпман, нега дуойим қабул бўлмаяпти, деб нолиймиз. Дуойимиз қабул бўлмаслигининг сабаби кимда? Аллоҳдами?! (Астағфируллоҳ) албаттаки камчилик бизда.
Бир эшик тасаввур қилинг. У эшикни очиш учун одатда биз қўлимизни ишлатамиз тўғрими?

Лекин сизнинг ҳолатингиз (устозимиз айтгандилар) ҳозир бу эшикдан 5 метр узоқдан туриб: "Аллоҳим шу эшикни оч, илтимос оч" деб ёлворишингиз кабидир. Ахир қўлингизни ишлатмай туриб дуо қилаверсангиз, эшик очилсин десангиз, эшик жонга кириб очилиб кетмайди-ку).

Дуо уч турлидир:

1. Қавлий - яъни бизнинг одатий дуо қилишимиз. Қўлимизни очиб Роббимиздан сўз билан ифодалаб: "Аллоҳим менга шу уйни бер, шу машинани бер" дейиш каби.

2. Феълий - яъни қилган дуойимизни амал билан сўраш. Такси чақиришни хоҳлаган инсоннинг, таксини чақириш учун қиладиган амал шакли. Олдидан ўтган таксини тўхтасин, деб "Ясин" сурасини ўқиши эмас, балки қўлини кўтариб "тўхта" ишораси қилишидир.

3. Изтирорий - яъни, кўнгил ёнғини билан Аллоҳга дардланиб ёлвориш керак бўлади. Бизнинг дуоларимизда ҳамиртуруш (дрожа) кам бўлишининг тамал сабаби, бу уч хил дуо шаклидан фақатгина қавлий дуони етади, деб ўйлашимиздир.

Бир киши имтиҳонга кирадиган бўлса мен дуо қилдим! Дарс қилмасам ҳам имтиҳондан ўтавераман, Аллоҳ ёрдам беради деб ташлаб қўймаслиги керак. Феълий дуони қилмоғимиз ҳам даркор.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизнинг дуоларингиз қабул бўлади, "ажала" қилмагунча” яъни шошилмагунча. Саҳобаларимиз, “Ажала" нима, я Расулаллоҳ” деб сўраганларида: “Мен истадим, ҳали ҳам берилмади",- ҳолати ажала ҳолатидир,”.

Бизлар қўлимизни очиб, “Я Роб йиллардир Сенга дуо қиламан, шу синовдан ҳали ҳам ўта олмадим” деб ёлворишдан нозланишга ўтамиз. Худди дуо қулнинг Аллоҳга ёлвориши эмас-да, расмий ҳаққини хоҳлаши каби...

Дуоларимизга диққат қилайлик. Дуойимиз амалга ошмаётган бўлса қусурни ўзимиздан қидирайлик.

Меҳмет Йилдиз айтганидек: "Аллоҳ кечиктираётган бўлса, гўзаллаштираётгандир. Сабр қил!”.

Тунчироқ

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh