Get Mystery Box with random crypto!

Ўткир фикрлар

Telegram каналынын логотиби otkir_fikrlar — Ўткир фикрлар Ў
Telegram каналынын логотиби otkir_fikrlar — Ўткир фикрлар
Канал дареги: @otkir_fikrlar
Категориялар: Цитаталар
Тил: main.Kirgizian
Абоненттер: 1.69K
Каналдан сүрөттөмө

Каналимизга хуш кeлибсиз!
Сиз бу каналда маънавий оламингизни бойитиб борасиз!
Кўпчиликка тушунарли бўлиши учун афоризмларни икки хил ёзувда ёзиб борамиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Акыркы Кабарлар 2

2022-08-20 16:19:58 ​​ Кекса Аёл ва Бокира Киз

Хаётий Ибратли Хикоя..

Бу кекса аёл хозирги кунда Саудия Арабистонида хаёт кечирмоқда. Унинг икки бўйраги ишдан чиқиб хасталанган аёл эди. Бу аёлнинг итоаткор, мехрибон фарзандлари унга бокира кизнинг икки буйрагини сотиб олишди. Бу қиз фақир, камбағал бўлиб пулга эхтиёжи бор эди ва буйракларини сотишга мажбур бўлди. Бокира қиз эрталабги операцияга таёргарлик қилиниши учун кечқурун касалхонага олиб келинди ва аёл билан бир палатага жойлаштирилди. Қиз бомдод намозигача Аллоҳга кўз ёши билан ибодат килиб дуо қилиб чикди. Кекса аёл уйғониб қараса тепасида ёшгина бокира қиз йиглаб дуо қилаётганини кўрди ва : «Нега йиглаяапсан кизим »деб сўради. Қиз:«Мухтожлигимдан жисмимдаги буйракларимни сотаётганимга ачиниб йиғлаябман» деб жавоб берди.
Маша Аллоҳ ла хавла вала қуввата илла биллаҳ бу меҳрибон онахон Ўғилларидан бирига телефон қилиб тезда етиб келишини айтди.
Итоаткор фарзанд бомдод намози тугаши биланок етиб келди. Онахон углига:« Бу кизга вадалашган пулни бердингизларми» деди. Угли:« Йук
онажон, операциядан сунг беришликга келишган эдик» деб жавоб берди. Онахон:« Аллохга касамки пулини хозир берасан» деди. Угилса эса:« Ойижон операциядан кейин беришликга келишгандикку» деди.
Она« Аллохга касамки хозир бермасанг рози эмасман» деди. Угли ака укаларига телефон килиб пулни олиб келишларини айтди.
Маша Аллох, ла хавла ва ла куввата илла биллах, уттиз минг риёл олиб келинди ва мархамат кизим олинг деб, кизга берди. Шунда онахон:« Кизим бу пулни олиб уйинга бор ва эхтиёжинга ишлатгин» деди.
Махзунлик куз ёшлари шу ондан бошлаб хурсандчилик куз ёшларига айланди. Мехрибон она углига:« Юр углим кетамиз. Доктор айтганидек, хар икки кунда буйракни ювдириб турамиз. Аллох таоло биз билан, бизни ташлаб куймайди» деди. Кекса аёл буйрагини ювдириб учун бир кун келди, сунгра икки кундан кейин яна келди, шу вактда иккала буйраги ишалаётгани хакида хурсандчилик хабари берилди. , бу аёл хозирги вактда Роббиси тарафидан ризклантирилиб, сог-саломат хаёт кечирмокда. Лаа илаха илла Аллох, бунданда буюкрок нарса бормикин. Бир тажриба килиб куринглар: « Бас ким зарра мисколчалик яхшилик килса, ушани куради....
---------------------------------
Якинларингизга хам улашинг!
Линкни босиб каналимизга аъзо бўлинг!
@ibratlik
348 views13:19
Ачык / Комментарий
2022-08-20 13:18:09
ЧАЙҚАШ УЧУН водород пероксид

Нонуштадан кейин оғзингизни водород периксли сув эритмаси билан ювишингиз мумкин 5 томчи 3% перикс эритмасини 50 мг тоза қайнатилмаган сув билан аралаштиринг.

Бу кариес, тиш касалликлари ва милк касалликларининг ажойиб профилактикаси. Ёмон ҳид йўқолади ва тишлар оқаради.

@Otkir_fikrlar
297 views10:18
Ачык / Комментарий
2022-08-20 07:30:44
Нафрат ва жаҳл хотирани сусайтиради

Доимий равишда жаҳл қилиш ва кимдандир нафратланиш бош мия фаолиятига салбий таъсир қилиб, тобора хотирани сусайишига олиб келади.
Бунда кортизол гормони бош миянинг префронтал пўстлоғи ва гиппокампга зарарли таъсир кўрсатади.
Бош миянинг бу қисмида мураккаб жараёнлар амалга оширилади, жумладан - фикрлаш.
Стресс гормони - кортизол кўп миқдорда ишлаб чиқарилганда нейронларни кальцийга бойитади ва уларни нобуд қилади.
Бу гормон ошиб кетса, яхши кайфият, хурсандчилик ва бахт гормони бўлган - серотонинни блоклайди.
Айнан шунинг учун жаҳл инсонни маънавий қашшоқ қилади.
---------------------------
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Линкни босиб каналимизга аъзо бўлинг!
@Otkir_fikrlar
331 views04:30
Ачык / Комментарий
2022-08-20 01:02:01
А С С А Л О М У А Л А Й К У М!
Х А Й Р Л И Т О Н Г
ҚАДРДОНЛАР!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ўзининг яна бир гўзал тонггига сиз-у - бизни
сог - саломат етказган
Аллоҳга беҳисоб
шукурлар бўлсин!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Бу кун хайрли ишларга бой кунингиз бўлсин!
Шанба тонггингиз муборак бўлсин!
-------------------------------
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Линкни босиб каналимизга аъзо бўлинг!

@Otkir_fikrlar
468 views22:02
Ачык / Комментарий
2022-08-19 17:04:22 Кит қандай озиқланишини кўрганмисиз?
---------------------------------
Каналимизга аъзо бўлинг!
-------------------------------

https://t.me/Sirli_Jonzotlar
279 views14:04
Ачык / Комментарий
2022-08-19 16:53:21 ОТА-ОНА ҲУРМАТИ...

Бир йигит Расулуллоҳга (с.а.в.) шикоят қилиб дедики:
-Отам қариб, жуда бевош бўлиб кетганлар. Ақлдан озганларми, деб қўрқаман. Уйимга келиб, қўлларига нима илинса, шуни олиб чиқиб кетаверадилар.

Сарвари коинот (с.а.в.) отани чақиртирдилар. Ҳузурларига келган қари, бечораҳол, уст-бошлари хароб одамдан: «Ўғлингнинг гаплари тўғрими?» - деб сўрадилар.
-Ҳа, тўғри, - деди чол. - Мен ўғлимни ўзим тарбия этганман. Онаси барвақт вафот этган эди. Ўзим емай - ўғлимга едирдим, ўзим киймай - ўғлимга кийдирдим. Қариганимда боқар, деб умид қилдим. Аммо у бераҳм чиқди. Мендан хабар олмайди. Ўзим уйига келиб, қўлимга илинган нарсани олиб чиқиб сотаманда пулига овқат олиб ейман. Ё Расулаллоҳ! Шу ишим дурустми ё дуруст эмасми?

Отанинг бу гапларини эшитиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғилнинг елкасидан маҳкам ушладилар-да, дедилар: «Топган нарсаларинг, ҳатто сенинг ўзинг ҳам отангнинг мулкидир. Агар топган мулкинг етмаса, отанг сенинг ўзингни сотиб пулини емоқликка ҳаққи бор. Сен ўйламагинки, топган мулкларимга ўзим моликману отамнинг унга алоқаси йўқ, деб. Ҳаммасига отанг эгадир!»

Яна шу мавзуда бир ҳадис:

Бир қиз онасидан шикоят қилди:
-Онамнинг ақллари ўзларида эмас. Уйимга келиб тўполон қиладилар, тинчлик бермайдилар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) онани чақиртирдилар. Ғоят қари, бечораҳол она дедики: «Ё Расулаллоҳ(с.а.в.)! Сабр қилайин десам, қизим хабар олмайди. Ҳатто болаларини юбормайди. Ёлғиз ўзим пашшаларга ем бўлиб ётаман. На ўлиб қутуламан, на роҳат кўраман. Қизимнинг бепарволиги шунчалик.

Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
-Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат сени қорнида тарбия этган ким? Ўлим жари ёқасига келиб сени туққан ким? Сени икки йил эмизган ким? Сени балоғатга етказиб узатган ким? Шу онанг! Агар шу онангни рози қилмасанг, жаннат сенга ҳаром! Тавба қилсанг - қилдинг, йўқса ярим мулкингни олиб бераман.

Қиз тавба қилди...
----------------------------------
Якинларингизга хам улашинг!
Линкни босиб каналимизга аъзо бўлинг!
@Otkir_fikrlar
278 views13:53
Ачык / Комментарий
2022-08-19 16:28:02
БЕШ НАРСАНИ ҒАНИМАТ БИЛ!!!

АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

----------------------------

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!
ЛИНКНИ БОСИБ КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!

@Otkir_fikrlar
276 views13:28
Ачык / Комментарий
2022-08-19 16:09:32 АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ

Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўради. Довуд алайҳиссалом:
- Ҳолинга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
- Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.
Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, - дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
- Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:
- Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, - дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
- Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қуруқликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, - деди ва унга юз динорни узатиб:
- Буни болаларинга сарфлагин, - деди.

Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!
-----------------------------
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Линкни босиб каналимизга аъзо бўлинг!
@Otkir_fikrlar
310 views13:09
Ачык / Комментарий
2022-08-19 09:35:26 АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

• Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...

• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

• Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз.

• Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз.

------------------------------------------------------
Якинларингизга хам юборинг!
Линкни босиб каналимизга аъзо бўлинг!
Бу каналда сиз маънавий оламингизни бойитиб борасиз!
@Otkir_fikrlar
398 views06:35
Ачык / Комментарий
2022-08-19 05:16:07
Муборак Жума кунида​​​​ Пайғамбаримиз саллaллоху алайхи васалламга салавот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
____
Сиз ҳам бир кишининг Салавот айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Савоби сизга ёзилади Иншааллох!

@Otkir_fikrlar
402 views02:16
Ачык / Комментарий