Get Mystery Box with random crypto!

Биз айни пайтда Мармарисдаги Voxx Marmaris beach resort отелид | Ishonch Tour

Биз айни пайтда Мармарисдаги Voxx Marmaris beach resort отелидамиз. 6 августдан Мармарисга Тошкентдан тўғридан тўғри рейс қўйилиши муносабати билан шу отелни назоратдан ўтказиш учун келганмиз.
Касбимиз тақозоси билан жуда кўплаб беш юлдузли отеллардв бўлганмиз. Беихтиёр таққослайсиз. Ва таққослаганда бу отелнинг минуслари дарров кўзга ташланади. Территория кичик, хоналари кичик, Ресторанда овқатлар рациони камтарона.
Лекин исломий концепцияга асосланган бу отелни танлаганлар нимадан умид қилган деб ўйлаймиз. Ва ниҳоят тушунгандай бўламиз. Сўнгги пайтларда юртимизда Аллоҳ ризолигини бу дунё зийнатларидан устун қўювчилар ва шунга интилувчилар сони кўпайиб бормоқда. Алҳамдулиллоҳ, энг охирги ўринларда бўлса ҳам шу сафга қўшилиб олиш илинжида юрганларданмиз. Шунинг учунми, манаман деган люкс отелларда дам олиш ҳам аввалгидек ҳузур бермай қўйган. Унда нима учун унақа отелларда дам оласиз, деган табиий саволингизга жавоб шуки, ҳар йили баҳор ва кузда ҳамкорларимиз қўярда қўймай Анталияга чақиришади ва йўқ десангиз, биздан бошқасини танладимикин, деб жиддий хавотир олишади.
Сўзимни қисқа қилсам, ярим кунгина дам олиб, шуни билдимки, ўша люкс отеллардан кўра, мана шу камтарона, лекин шариатга мос отел менга кўпроқ ёқяпти. Бемалол денгизда чўмиласиз, таомларини қўрқмай ейсиз, атфрофингизда маст-аластлар, ярим-яланғочлар юрмайди.
Биз бу ерларга асосан денгиз ва ҳавоси учун келамиз. Отелда булар керагидан зиёда. Эгей денгизи, ортида тоғлар, мусаффо ҳаво, покиза таомлар…
Хуллас, ҳам дам олишни ва Аллоҳ розилигини топишни истасангиз, келинг. Ортиқча пул сарфламайсиз, лекин люкс отелларда ҳордиқ чиқарганлардан кам дам олмайсиз.