Get Mystery Box with random crypto!

Oта - онам Қуёшимсиз, бошим узра меҳрин сочган, Қанотимсиз, с | Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг

Oта - онам

Қуёшимсиз, бошим узра меҳрин сочган,
Қанотимсиз, саҳролару қирдан ошган,
Жигарбандим, бахтим дебон жондан кечган,
Жондан суйган меҳрибоним ота - онам.

Айтган панду ҳикоянгиз пур ҳикматдир,
Оқ суту пок тарбиянгиз беминнатдир,
Борлигингиз бу дунёда бир давлатдир,
Жондан суйган меҳрибоним ота - онам.

Келса неки заҳмат ҳаргиз қошингизга,
Асраб мени кўтардингиз бошингизга,
Арзийманму бир томчи кўз ёшингизга?
Жондан суйган меҳрибоним ота - онам.

Сиз келсангиз яшнар мудом қалбим уйи,
Сиз бўлсангиз янграр мудом бахтим куйи,
Қарздордирман олдингизда умрим бўйи,
Жондан суйган меҳрибоним ота - онам.

Кетар бўлсам ҳамки бугун сиздан йироқ,
Сизлар билан кетган қолиб қалбим бироқ,
Аллоҳдан мен умр сўрдим, сизга узоқ
Жондан суйган меҳрибоним ота - онам.

Муаллиф: Ҳамид Насруллоев

Барча, онасини қадрлайдиганлар учун канал


Яқинларингизга улашинг!!
отаонам
https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh