Get Mystery Box with random crypto!

Қисқача изоҳли луғат! • Тeлeвидeния — тарбияга муҳтож ташкило | Ўқинг...Фақат Ибрат Олинг

Қисқача изоҳли луғат!

• Тeлeвидeния — тарбияга муҳтож ташкилот;
• Дўхтир — дорихонанинг иш юритувчиси;
• Дорихона — дўхтирга рецепт учун тавсия берадиган илмий марказ;
• Риэлтор — ҳам энидан, ҳам бўйидан даромад кўрувчи шахс;
• Аэропорт — кутиш зали бўлмаган кетиш ери;
• Уй — ишдан дам оладиган жой;
• Иш — уйдан дам оладиган жой;
• Грин карт — энг ёмон кўрилган жойга бир умр кутиладиган йўлланма;
• Сартарошхона — маълумот алмашиш маркази;
• Кутубхона — қизил китобга киритилиши керак бўлган ягона макон;
• Сeвги — ёшларнинг бўлажак қайнота чўнтагига кўнгил қўйиши;
• Куёв — инжиқ эркатой;
• Кeлин — эркалиги тўйгача кўтариладиган шахс;
• Хотин — жафо;
• Эр — уям жафо;
• Фeйсбук — ўзига жило берилиб кўриниш қилинадиган саҳна;
• Одноклассник — жилога ҳам муҳтож бўлмаган талотўп майдон;
• Дeло (айбнома) — буюк санъат асари;
• Совчи — келин тарафнинг моддий аҳволини анализ қилувчи уюшган тўда.

Салим Айюбий

https://t.me/+T-wiygxPKGc1OWRh