Get Mystery Box with random crypto!

Денов туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида 12 ёшдан 1 | Denov tuman xalq ta'limi bo'limi

Денов туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида расмлар танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўқувчиларда ватанпарварлик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик туйғусини ҳамда ёт ғоялар таъсирига қарши мустаҳкам бунёдкор ғояларни шакллантириш мақсадида ўтказилган танловда 35 нафар ёш ижодкорлар иштирок этишди.

Танлов давомида иштирокчилар белгиланган вақт мобайнида берилган мавзу бўйича ўз қобилиятларини намойиш этишди.
Танлов якунида ғолиб бўлган иштирокчиларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Биринчи ўринни эгаллаган 82-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Динора Холдонова 18 август куни бўлиб ўтадиган танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ёш ижодкорга омад тилаймиз!


Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

@dthaxborotxizmati | TikTok

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter