Суратдаги бемор — Зокиров Бурҳон. У 1979 йилда туғилган. Икки нафар фарзанднинг отаси. Тошкент вилояти Бекобод тумани «Ёшлик» маҳалласида истиқомат қилади.
2014 йилдан буён у ҳар икки буйраги етишмовчилигидан азият чекиб келмоқда. Унинг икки буйрагига жарроҳлик йўли билан катетер уланган. Шундан буён у катетер билан яшаб келмоқда. Катетерларни у ҳар ой алмаштиради ва чидаб бўлмас оғриқларни бошдан кечиришга мажбур.
Унинг касаллигини тузатиш мумкин. 38.000 АҚШ доллари эвазига Германияда мураккаб операцияни ўтказиши керак.
«Ҳали болаларим ёш, уларнинг тўйларини кўришни истайман», дейди у.
Азиз юртдошлар! Жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун Зокиров Бурҳонга кумаклашиш учун. Хайрия акциясида қатнашинг ва бир бемор биродаримизга баҳоли қудрат ёрдам беринг.