Get Mystery Box with random crypto!

Савол келар қатор-қатор, Жавоб топмай бўлдим бедор. Хижрон тур | "АЁЛ КАЛБИ"

Савол келар қатор-қатор,
Жавоб топмай бўлдим бедор.
Хижрон турар бўлиб сардор,
Борми сенга керагим...

Кўзларимда сизиб-сизиб,
Юзларимда расмин чизиб.
Дардлар дилим олди узиб,
Борми сенга керагим...

Кулгудан ҳам йиғилар кўп,
Сенмас соғинч келади тўп.
Юрагимда оғригим кўп,
Борми сенга керагим...

Қийноқларинг бўлди бисёр,
Муҳаббатим пойингда хор.
Юрибсанми айт бахтиёр,
Борми сенга керагим...

РАҲИМА МЎМИНОВА 01.11.2022