Get Mystery Box with random crypto!

Андижон ҳайвонот боғи ишчиси айиқ тишлаб олиши оқибатида вафот | Achchiq⚡️News

Андижон ҳайвонот боғи ишчиси айиқ тишлаб олиши оқибатида вафот этди

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 3 январь куни соат 16:00 ларда Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙ ҳудудида жойлашган “Усмонобод Файзи” МЧЖга қарашли “Андижон ҳайвонот” боғи ишчиси А.Г ҳайвонот боғида сақланаётган айиққа овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган.

Шу вақтда айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олган. Оқибатда ишчи оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

@Achchiq News